“Шўртан” жамоаси қисқа таътилга чиқди

2 июнь, 17:33 95

“Шўртан” жамоаси қисқа таътилга чиқди

 

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Ўзбекистон кубоги доирасида “Бунёдкор”га(0:3) мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.

Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилди. Жамоа 4 июнь куни Ғузордаги қароргоҳида йиғилади.

Улар  13-турда ўз майдонида қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Шу боис, жамоа мазкур учрашувга қарши  тайёргарлик кўради.

Фахриддин Чориев.