“Шўртан” клуби раҳбариятида ўзгариш бўлди

4 май,2017, 11:17 414

“Шўртан” клуби раҳбариятида ўзгариш бўлди


Жорий йилнинг бошидан Олий Лигадаги бир катор жамоаларнинг раҳбариятида ўзгаришлар кузатилиб келинмоқда.

Навбат энди Ғузорнинг “Шўртан” клуби раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Шу вақтгача клуб бош директори лавозимида фаолият юритган Шоди Номозов  Олий Лига тур доирасидаги  “Шўртан” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, саломатлиги сабабли билан истеъфога чиқди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Шўртан” ПФК бош директори вазифасини вақтинчалик клуб спорт директори Виктор Алешников бажаради.