“Шўртан” навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишди

15 май,2017, 23:29 251

“Шўртан” навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишди

10-турдаги ғалабадан сўнг "Шўртан" футболчиларига икки кунлик дам берилган эди. Бугун жамоа аъзолари ғузордаги қароргоҳда йиғилишди ва 11-турдаги “Сўғдиёна”  билан бўладиган баҳс олдидан дастлабки машғулотларни бошлаб юборишди. ”Оқ бўрилар” ўтган мавсумда ҳар-икки баҳсда ўз майдонида 4:1 сафарда эса  2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Сафардаги учрашувдаги голларига Зафар Палвонов ҳамда Жамол Отақуловлар муаллифлик қилишганди.

Жамоадаги кайфият аьло даражада футболчилар булажак учрашувга катта иштиёқ билан тайёргарлик олиб бормоқда.