“Шўртан” твиттердаги хабарларни рад этди

16 апрель,2017, 15:05 516

“Шўртан” твиттердаги хабарларни рад этди

 

“Шўртан” футбол клуби матбуот ҳизмати бугунги кунда клубнинг “расмий” @fcshurtan твитерида ёритилаётган хабарларни рад этган ҳолда ушбу твитерни норасмий деб эълон қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ўз ўрнида, клубнинг янги, расмий твитер каналини очиш ва юритиш устида ишлар олиб борилаётганини хабар беради. Тез кунларда клубнинг сайти билан бир қаторда жамоанинг янги расмий твитери очилишини эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.