“Шўртан” ёшлари тайёргарликни давом эттиришмоқда

 

Асрор Алиқулов бошчилигида биринчи даврани яхши натижалар ва кўрсаткичлар билан якунлаган “Шўртан” ёшлари ҳам бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Жумладан, бугун, яъни 24 июль куни,ўқув-йиғин машғулотлари режасидан ўрин олган навбатдаги учрашувни ўтказган ёшларимиз Муборакда ўз тенгқурларига қарши майдонга тушдилар. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ўйин 0:3 ҳисобида мағлубият билан якунланди. Учрашувдаги голларни Ҳумоюн Муртозаев 50 ва 65-дақиқаларда ҳамда Кенжа Тўраев 72-дақиқаларда киритдилар. Ёш “оқ бўрилар” қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди.

“Шўртан”: А.Раҳмимов, М.Сатторов, Н.Падаров, Ш.Жўраев, А.Бахромов, Ш.Темиров, О.Бозоров, Ш.Сагдуллаев, Т.Комилжонов, И.Бойсариев, И.Шодмонов.

Заҳира: О.Эркинов, Н.Йўлдошев, Ш.Эшмуродов, А.Муродуллаев, Ш.Норпўлатов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!