“Шўртан”ни бошқариш навбати энди Виталий Легай қелди

 

Хабарингиз бор, “оқ бўрилар” жамоаси иккинчи даврага 5 июлдан тайёргарлик жараёнларини бошлаган эди. Ортда қолган вақт давомида футболчилар билан машғулотларни Виталий Легай ва Геннадий Кочнев олиб боришди. Айни пайтда ҳам асосий ишлар ана шу икки мутахассис зиммасида қолиб келмоқда.

Шу муносабат билан клуб раҳбарияти бош мураббий масаласи ҳал бўлгунга қадар, жамоани вақтинча бошқариб туриш вазифасини Легай Виталий Александровичга топширди.

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” бошқарувига тайинланган Эдгар Гесс клуби билан молиявий масалаларда келиша олмагани учун жамоани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!