Шота Арвеладзе: Кутилмаганда урилган гол ўйинни ўзгартириб юборди


“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг ҳар иккила бош мураббийлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин бўлди. Курашларга бой беллашув гувоҳига айландик. “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман.

Футбода майдонга чиққанидан сўнг асосийси яхши ўйин намойиш этиш. Бугун шундай бўлди. Мухлислар шиддатли ўйин шоҳидига аланишди. Легионерлар яхши ҳаракат қилишди.

Кутилмаганда урилган гол ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Шундан сўнг бизнинг режаларимиз ўзгариб кетди", - дейди Арвеладзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!