Шота Арвеладзе: Мен "Пахтакор"ни суперклубга айлантирмоқчиман

24 июнь,2017, 00:25 1337

Шота Арвеладзе: Мен

Бош мураббий этиб тайинлангач, Шота Арвеладзе жамоа ва янги ишга киришиши ҳақида матбуот анжуманида фикрларини айтиб ўтди, дея клуб расмий сайти хабар бермоқда.

 

Шота АРВЕЛАДЗЕ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Менга ишонч билдиришганидан ҳурсандман. Барчага раҳмат айтаман. “Пахтакор” буюк жамоа. Таклифни қабул қилишдан олдин Тошкентга келиб, клубдаги шароитлар билан танишдим. Ўшандаёқ бу ерга қайтиб келишимни сезгандим. Клуб раҳбарияти катта мақсадларга эга.

 

Жамоага ҳозир фақат ғалабалар керак. Биз дастур тузганмиз. Айни дамда жамоа билан танишиб чиқмоқдаман. “Пахтакор” ҳужумкор ўйин намойиш этишига ишонаман. Чунки ўйин сифати бобида ёмон таасуррот қолдирмоқда. Жасур Абдураимовга осон бўлмаган ўтиш пайтида яхши ишлагани учун миннатдорчилик билдираман. У жуда қийин пайтда фаолият юритди.

 

Жамоа таркиби ҳақида ўйлаяпман. Ёшлар ҳам таркибга жалб этилади. Чунки академияда яхши, иқтидорли футболчилар кўп. Натижалар жуда яхши. Ёшлар, ўсмирлар ва турли ёшдаги термаларда жуда кўп футболчилар бор. Бу эса академиянинг яхши ишлаётганидан далолат беради.

 

Ўзбекистонда футболни жуда севишади. Бу ерда техник футбол ўйналишини билиб олдим.

 

Клуб раҳбарияти фақат кучли жамоа эмас, балки суперклуб тузишни олдига вазифа қилиб олган. Бу эса жуда катта аҳамиятга эга.

 

Шота Арвеладзенинг фаолияти ҳақида маълумотлар билан танишинг:

 

Туғилган санаси: 22.02.1973

Туғилган жойи: Тбилиси, Грузия

Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари:

1990—1991 “Мартве” Тбилиси                                           30 ўйин, 33 гол

1991—1995 “Динамо” Тбилиси                                          75 ўйин, 62 гол

1993—1994 “Трабзонспор” Туркия                                                18 ўйин, 15 гол

1995—1997 “Трабзонспор” Туркия                                                72 ўйин, 46 гол

1997—2001 “Аякс” Голландия                                           96 ўйин, 55 гол

2001—2005 “Глазго Рейнжерс” Шотландия                                  95 ўйин 44 гол

2005—2007 АЗ Голландия                                                  60 ўйин 36 гол

2007—2008 “Леванте” Испания                                          4 ўйин

Фаолиятида 450 учрашувда 291 тўп киритган.

Грузия терма жамоасида 60 ўйинда 26 гол муаллифи бўлган.

Мураббийлик фаолияти:

2010—2012    “Қайсериспор” Туркия

2012—2015    “Қосимпошо” Туркия

2015                “Трабзонспор” Туркия

2016—2017    “Маккаби” (Тель-Авив) Исроил

 

Ютуқлари:

Голландия чемпиони -1997/98

Голландия Кубоги соҳиби - 1997/98, 1998/99

Шотландия чемпиони - 2002/03, 2004/05

Шотландия Кубоги соҳиби - 2001/02, 2002/03

Грузиянинг энг яхши футболчиси - 1994, 1998, 2007