Шота Арвеладзе: Охирги дақиқаларда ўйинни ўзгартирдик

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни Навоий шаҳрида “Қизилқум” ва “Пахтакор” ўзаро куч синашишди. Қизиқарли ва шиддатли кечган учрашувда “шерлар” 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиндан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйинни жуда ҳам секин бошладик. Рақиб кўпроқ тўпни назорат қилишга интилди. Биз мана шундай голни кутгандик. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар бир неча имконият бўлди, дарвозабонимиз қутқарди. Охирги 15 дақиқада ўйинга қайтдик. Бу чиройли ғалаба бўлди. "Қизилқум"га кейинги учрашувда омад тилайман.

Биз агрессив ўйнамадик, ўтказилган голни ўзимиз олиб келдик. Навоийда ўйнаш доим оғир. Ўтган мавсумда бу ерда дуранг ўйнагандик. Майдон энг яхшиларидан бири, стадиондаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Футбол кўриш учун келган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг севимли жамоаси ғалаба қозона олмаган бўлса ҳам, яхши футбол томоша қилишди.”, - дейди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!