Шота Арвеладзе “Пахтакор”га “Ливерпул”да ўйнаган футболчини олиб келмоқчи

25 июнь,2017, 11:33 2413

Шота Арвеладзе “Пахтакор”га “Ливерпул”да ўйнаган футболчини олиб келмоқчи

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Пахтакор” Шота Арвеладзенинг расман бош мураббий сифатида таништирганди. Шу билан бирга Черногория терма жамоаси ҳимоячиси Марко Симич билан ҳам шартнома имзоланганди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, грузиялик мутахассис “Ливерпуль” ва “Аякс”да ўйнаган футболчини жалб қилмоқчи. Шота ўз вақтида Туркиянинг “Қосимпошо” клубида бирга ишлаган ҳужумчи Райан Бабелни Тошкентга олиб келмоқчи. Шунинг учун "шерлар" устози ўз жамоасига ёзги трансферлар мавсумида ушбу футболчини қўшиб олишни истамоқда. 

Маълумот ўрнида, Райан Бабел айни пайтда “Бешиктош” ўйинчиси ҳисоблоанади. Голландиялик футболчи Туркия клуби сафида якунланган мавсум 18 баҳсда майдонга тушиб 5 та гол уришга эришди.

У шунингдек, 2004-2007 “Аякс”, 2007-2011 “Ливерпуль”, 2011-2012 “Хоффенхайм”, 2012-2013 “Аякс”, 2013-2015 “Қосимпошо”, 2015-2016 “Ал Айн”, 2016 “Депортиво”, 2017 “Бешиктош” каби жамоаларида тўп тепган.

Қолаверса, Райан Бабел Голландиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган. Миллий терма жамоасида эса 2005-2011 йилларда фаолият олиб борган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.