Шота Арвеладзе: “Пахтакор”га ғалабалар зарур эканини биламан

"Пахтакор" клуби бош мураббий этиб тайинлангач, Шота Арвеладзе клуби ва янги ишга киришиши ҳақида матбуот анжуманида фикрларини айтиб ўтди.

"Менга ишонч билдиришганидан ҳурсандман. Барчага раҳмат айтаман. “Пахтакор” буюк жамоа. Таклифни қабул қилишдан олдин Тошкентга келиб, клубдаги шароитлар билан танишдим. Ўшандаёқ бу ерга қайтиб келишимни сезгандим. Клуб раҳбарияти катта мақсадларга эга. 

Жамоага ҳозир фақат ғалабалар керак. Биз дастур тузганмиз. Айни дамда жамоа билан танишиб чиқмоқдаман. “Пахтакор” ҳужумкор ўйин намойиш этишига ишонаман. Чунки ўйин сифати бобида ёмон таасуррот қолдирмоқда. Жасур Абдураимовга осон бўлмаган ўтиш пайтида яхши ишлагани учун миннатдорчилик билдираман. У жуда қийин пайтда фаолият юритди.

Жамоа таркиби ҳақида ўйлаяпман. Ёшлар ҳам таркибга жалб этилади. Чунки академияда яхши, иқтидорли футболчилар кўп. Натижалар жуда яхши. Ёшлар, ўсмирлар ва турли ёшдаги термаларда жуда кўп футболчилар бор. Бу эса академиянинг яхши ишлаётганидан далолат беради.

Ўзбекистонда футболни жуда севишади. Бу ерда техник футбол ўйналишини билиб олдим. Клуб раҳбарияти фақат кучли жамоа эмас, балки суперклуб тузишни олдига вазифа қилиб олган. Бу эса жуда катта аҳамиятга эга", - деди Арвеладзе. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!