Шота Арвеладзе: Қийин ғалабага эришдик

Бугун Олий лига нинг 24-тури ўз ниҳоясига етди. Ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилган "Пахтакор" вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Суҳроб Нуриллоев ҳамда Тиаго Безерра томонидан киритилган голлар шерларга муҳим уч очкони тақдим этди. Учрашувдан кейин тошкентликлар бош мураббийи учрашув хусусида фикрларини билдирди.

- Ўйлайманки бугун ҳар иккала жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди. Рақиб жамоа асосан биринчи бўлимда кўплаб имкониятларга эга бўлди. Иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ўйнадик ва 2- ва 3-голларни ҳам киритдик. Аммо ҳакамлар 3-голимизни ҳисоблашмади. Якунда эса яна бир қийин ғалабани қўлга киритдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!