Шота Арвеладзе: Самарқандда бизга осон бўлмайди

18 август,2017, 10:50 581

Шота Арвеладзе: Самарқандда бизга осон бўлмайди

 

Олий лиганинг 18-турида "Пахтакор" жамоаси "Динамо" меҳмони бўлади. Учрашув Самарқанддаги "Динамо" стадионида 18:00да бошланади. "Пахтакор" беллашувга жиддий ҳозирлик кўрди.

Бош мураббий Шота Арвеладзе бўлажак ўйин хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

"Учрашув осон ўтмаслиги аниқ. Рақибни ҳурмат қиламиз. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Стадионда яхши муҳит бўлади деб ўйлайман. Ишқибозлар футболни ёқтиришларини биламан. Вазифамиз истаган ўйинимизни кўрсатишга уриниш бўлади", - деди грузиялик мутахассис.