Шота Арвеладзе Сергеев деярли ҳар ўйинда гол ураётганининг сирини айтди

22 сентябрь,2017, 13:01 1153

Шота Арвеладзе Сергеев деярли ҳар ўйинда гол ураётганининг сирини айтди

"Локомотив" билан учрашувдан сўнг Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Яхши ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа фаолроқ ўйнаган ҳолатларни кузатдик. Бундай беллашувларда гол катта аҳамият касб этади ва ўша тўпни биз киритишга эришдик. Бир неча вазиятларда Лобанов жамоани қутқарди, у шунинг учун дарвозадан ўрин олган.

Учрашувга яхши тайёрландик. "Локомотив" барқарор ва шаклланган жамоа. Охирги йилларда улар буни исботлаб келишмоқда. Биз эса буни амалга ошириш жараёнидамиз.

Безерра жамоага катта ёрдам бермоқда. У тўпни ўзида яхши сақлайди ва кўп вазиятларда курашларда ғолиб чиқади. Сергеев машғулотларда бор кучи билан ишлайди. У деярли ҳар учрашувда гол урмоқда. Иккинчи даврада 5 тўп киритишга улгурди. Игорь ҳақиқий профессионал, - дейди Арвеладзе.