Шота Арвеладзе академия тарбияланувчилари билан машғулот ўтказди

Бугун "Пахтакор" бош мураббийи академия тарбияланувчиларига машғулот ўтиб берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, 2004 ва 2005 йилда таваллуд топган ёш футболчилар Шота Арвеладзе, Питер Хюистра, Гоча Ткебучава ва Анвар Рашидов бошчилигида машғулотда иштирок этишди. Тажрибали мутахассислар уларга ўйиндаги вазиятларда ёрдам берадиган турли жиҳатлар устида кўрсатма беришди ва машқлар орқали буни намойиш этишди.

Машғулотни "Пахтакор" академияси мураббийлари кузатиб боришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!