Шота Арвеладзе кеча “Пахтакор” – “Насаф” ёшлари учрашувини кузатди (Фото)

19 июнь,2017, 15:40 978

Шота Арвеладзе кеча “Пахтакор” – “Насаф” ёшлари учрашувини кузатди (Фото)

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Тошкентнинг “Пахтакор” клубига янги мураббий тайинланиши мумкинлиги тўғрисида маълум қилгандик. Охирги уч ойда икки марта мураббий алмаштирган “шерлар”га энди ўз вақтида Грузиянинг ёрқин юлдузи бўлган Шота Арвеладзе устозлик қилиши кутилмоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Грузия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси яқин кунларда “Пахтакор”да иш бошлайди. Кеча Шота Арвеладзе ёшлар лигаси 14-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Насаф” учрашувини кузатиб борган. Қолаверса, ушбу мутахассис бугун "шерлар" ва "аждарлар"нинг асосий жамоалари тўқнашувини ҳам бевосита стадиондан томоша қилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, тошкентликлар шу кунларда 44 ёшлик мураббий билан шартнома имзолашлари тахмин қилинмоқда.