Шота Арвеладзе ва Марко Симич мухлисларга таништирилди

24 июнь, 00:34 778

Шота Арвеладзе ва Марко Симич мухлисларга таништирилди

 

“Пахтакор” стадионида янги бош мураббий Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Марко Симич ишқибозларга таништирилди, дея клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таништириш маросими бошланишидан аввал мухлислар учун ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари ижросида концерт дастури тақдим этилди. Унда “Божалар” гуруҳи, Улуғбек Раҳматуллаев ва Манзура каби хонандалар йиғилганларни қўшиқлари билан хурсанд этишди. Шундан кейин бошловчилар Даврон Файзиев ва Нилуфар Сотиболдиева майдонга клуб раҳбарлари – Президент Бобур Шодиев, вице-президент Умид Аҳматджонов, бош директор Дмитрий Адисман, ЎФФ “Футбол фахрийлари кенгаши” раиси Наримон Жалолов таклиф этилди. Наримон Жалолов ишқибозларга “Пахтакор”нинг шонли тарихи ҳақида сўзлаб, клубга кейинги ишларида омад тилади.

Сўнг Шота Арвеладзе ва Марко Симич мухлислар билан ўзбек тилида саломлашишди. Мураббий ва футболчи ишқибозларга футбол тўплари ва жамоа либосларини совға тариқасида тақдим қилишди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.