Шота Арвеладзе ва Марко Симични ОАВга таништирган “Пахтакор” матбуот анжуманининг ўзида улар билан шартнома имзолади

 

23 июнь, жума куни "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакиллари ўртасида матбуот анжумани ўтказди.

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги бош мураббийи грузиялик Шота Арвеладзе ва Черногория терма жамоаси футболчиси Марко Симич таништирилди.

Эътиборлиси, "Пахтакор" клуби раҳбарияти матбуот анжуманинг ўзидаёқ мураббий ва ўйинчи билан расман шартнома имзолади. Шота Тошкентга ўз мураббийлар штаби билан ташриф буюрган. Марказий ҳимоячи 53-рақамда тўп тепади. 

 

Шунингдек, тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!