Шотландия термаси бош мураббийи ишдан олинди

Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Гордон Стракан ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Шотландия Футбол Ассоцияцияси расмий сайти хабар бермоқда.

Шотландия ЖЧ-2018 саралашидан ўта олмагач, ҳар иккала томон розилиги билан шундай қарорга келингани айтилмоқда.

Маълумот учун, шотландлар ўз гуруҳида Англия ва Словакия термаларини ўтказиб юбориб, 3-ўринни қўлга киритди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!