Шотландия термасини вақтинча бошқарадиган мураббий номи маълум бўлди

Шотландия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасини вақтинча бошқарувчи мураббий номи маълум бўлди. Унга кўра, 9 ноябр санасида Голландия терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик ўйинида Малки Маккей шотландларни бош мураббий сифатида бошлаб тушади.

45 ёшли мутахассис бунга қадар “Уотфорд”, “Кардифф” ва “Уиган” сингари жамоаларни бошқарган ва 2015 йилнинг апрел ойидан буён ишсиз эди.

Маълумот учун, ушбу ҳафтада Гордан Страчан Шотландия термаси бош мураббийлигидан исте`фо берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!