Шоу "Тоттенхэм"га ўтиб кетиши мумкин

4 апрель,2017, 13:50 455

Шоу

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Люк Шоу ўзининг манкуанликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун мавсумлар оралиғида ўзига бошқа жамоа излаши мумкин.

Шоуга фаолиятини давом этириши учун Маурисио Почеттино бошчилик қилаётган Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби асосий вариантлардан бири ҳисобланмоқда. The Sun нашрининг маълум қилишича Почеттино ва Шоу "Саутгемптон"да бирга фаолият олиб боришган ва бир-бирларини яхши тушунади.

Маълумот учун, Шоу жорий мавсум премьер-лиганинг 8та учрашувида иштирок этган ва бир маротаба голга ассистентлик қилган.