Шохрух Достонов: Ажойиб ғалабага эришдик

19 март, 16:42 279

Шохрух Достонов: Ажойиб ғалабага эришдик

 

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 3-турида “Олмалиқ” ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Шиддатли бўлган ўйинда Жиззахликлар ярим ҳимоячиси,жамоа ғалабасида ўз ҳиссасини қўшган ярим ҳимоячи Шохрух Достонов беллашув ҳақида ўз фикрилари билан ўртоқлашди.

-Бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим эди. Уйдаги биринчи ўйин ва биз мақсадимизга эришдик. Жуда қийин баҳс бўлди. Бугун биринчи голни киритдим. Мен ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман ва бундан кейинги беллашувларда жамоамиз билан бунданда катта натижаларга эришамиз деган умиддаман. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат, - дейди Достонов.