Шохрух Эшбўтаев: Дебютим мувофақиятли ўтганидан хурсандман

19 март,2017, 11:05 513

Шохрух Эшбўтаев: Дебютим мувофақиятли ўтганидан хурсандман

 

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 3-турида “Олмалиқ” ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида жиззахликларнинг қўли баланд келди. Беллашувдан сўнг мезбонлар посбони Шохрух Эшбўтаев ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин  жудаям оғир ўтди. Ҳисобда ортда қолишимизга қарамай жамоа билан бир дам бўлиб ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бугун олий лигадаги илк дебютим ва у мувофақиятли  ўтганидан хурсандман.  Бизни барча қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат, - дейди Эшбўтаев.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.