"Штутгарт" Германия термасининг собиқ аъзосини ўз сафига қўшиб олди

Германиянинг “Шалке-04” жамоаси ҳимоячиси Денис Аого фаолиятини “Штутгарт”да давом эттиради.

30 ёшли футболчи эркин агент мақомида жамоага келди ва “Штутгарт” билан икки йиллик шартнома имзолади.

Илгарироқ, Германия термасининг собиқ аъзосига Россиянинг “Краснодар” жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!