Шукуров тўп сурадиган клуб аутсайдер жамоа билан дуранг ўйнади

Бугун БАА Про-лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” жамоаси мусобақа ауцайдерларидан бири – “Эмирейтс” майдонига сафар уюштирди.

Бироз зерикарли тусда кечган қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади ва жамоалар “бир очкодан бўлишиб олишди”.

Ҳамюртимиз ўйинни одатдагидек асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА Про-лигаси. 18-тур

“Эмирейтс” – “Шаржа” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!