Шумахердан секин-аста юз ўгиришмоқда

13 январь,2017, 22:45 1161

Шумахердан секин-аста юз ўгиришмоқда

 

"Формула-1" пойгаларининг афсонавий пилоти Михаэль Шумахер бошидан олган жароҳатидан ҳали тикланиб улгургани йўқ. Етти карра жаҳон чемпионининг чанғи курортида олган жароҳатдан оёққа туриши анча қийин кечмоқда.

Ўз вақтида Шумахер билан ҳамкорликка бел боғлаган ҳомий ташкилотлар бирин-кетин машҳур пойгачидан юз ўгирмоқда. Маълумотларга қараганда, нуфузли соатларни ишлаб чиқарувчи Audemars Piguet ва Германияда эшик ясовчи Hormann компаниялар пилот билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди.

Audemars Piguet бренди жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер шарафига номланган соатларни ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатди.

SPORTS.uz