Шунқор немис боксчисига дарс берди

  • 23 ноябрь, 2016, 10:15
  • 0
  • Бокс
Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Шунқор Абдурасулов мухлису мутахассислар ишончини оқламоқда. аъзолари ғолиблик учун куч синашмоқда.
 
56 килограмм вазн тоифасида рингга чиққаётган Шунқор Абдурасулов мусобақага иккинчи даврадан қўшилиб, дастлабки жангида италиялик Маттео Пиррерани 5:0 ҳисобида енгган эди.
 
Шунқор навбатдаги жангини германиялик Андреас Ягерга қарши ўтказди. Беллашув давомида европалик боксчи Шунқорнинг тезкор зарбаларидан етарлича ҳимоялана олмади ва учрашувни 0:5 ҳисобида ўзбек йигитига бой берди.
 
Шунқор Абдурасулов чорак финал учрашувини хитойлик Жианминг Зенгга қарши ўтказадиган бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!