Шунқор профессионал рингдаги илк жангида Пакьяонинг ҳамюртини мағлуб этди

25 март, 18:54 883

Шунқор профессионал рингдаги илк жангида Пакьяонинг ҳамюртини мағлуб этди

 

 

Ҳаваскор боксчилар ўртасидаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашган ёш богксчимиз Шунқор Абдурасулов профессионал рингда дастлабки учрашувини ўтказди.

Сингапурдаги профессионал бокс кечасида қатнашган ҳамюртимиз илк жангини филиппинлик Жилберт Ерусалемга қарши ўтказди.

Олти раундли рейтинг жанги ҳамюртимиз устунлигида ўтди. Учрашувда зарбалар ҳисоб-китоби бидан шуғулланган уч нафар ҳакам 59:55, 60:54, 59:55 ҳисобида Шунқор Абдурасулов ғалаба қозонганини эълон қилди. Ҳамюртимизнинг кейинги фаолиятида омаб ва ғалаба тилаймиз!

SPORTS.uz