Швайнштайгер: Формамни тиклаб олишим учун индивидуал шуғулланяпман

2 апрель,2017, 11:42 433

Швайнштайгер: Формамни тиклаб олишим учун индивидуал шуғулланяпман

Германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер кеча «Чикаго Файр» сафида ўзининг МЛСдаги дастлабки учрашувини ўтказди. «Монреаль Импэкт» жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсда Швайнштайгер янги жамоаси сафида биринчи голини уришга эришди. Учрашув эса 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувдан сўнг Бастиан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Янги жамоанг сафидаги дастлабки баҳсдаёқ гол уриш ёқимли, бироқ, ғалаба қозонмаганимиздан афсусдаман. Мен Чикагога атиги 4-5 кун аввал келдим ҳолос. Аммо, мен ўзимни ўйнашга тайёр ҳис қиляпман.

Машғулотлар яхши кетяпти, бироқ мен ўз формамни тиклаб олишим учун индивидуал шуғулланяпман. Ўйлайманки ҳали бунданда яхшироқ ўйинлар намойиш этаман”, - дейди германиялик футболчи FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.