Швайнштайгер бейсбол ўйинида иштирок этди (фото)

3 май,2017, 20:45 479

Швайнштайгер бейсбол ўйинида иштирок этди (фото)


“Чикаго Файр” клуби футболчиси Бастиан Швайнштайгер бейсбол Миллий лигасининг “Чикаго Кабс” ва “Филадельфия Филлис” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг фахрий меҳмони бўлди.

У рафиқаси собиқ теннисчи Ана Иванович билан бирга ўйинга ташриф буюрган ва майдонда “Кабс” клуби футболкаларини қабул қилиб олган. Шундан сўнг немис футболчиси ўйинни бошлаб берган.

Швайнштайгер MLSга жорий йилнинг март ойи охирида “Манчестер Юнайтед”дан келган эди.