Швайнштайгер жамоасини «Реал»га қарши сардор сифатида бошлаб тушади

«Чикаго Файр» клуби ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида МЛС юлдузлари жамоаси сафида майдонга тушади.

Германиялик футболчи МЛС юлдузлари сардори этиб тайинлангани айтилмоқда. Сардорликка Давид Вилья ва Тим Ховардлар ҳам номзод сифатида қайд этилишган эди.

МЛС юлдузлари ва «Реал» ўртасидаги ўртоқлик ўйини 2 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!