Швайнштайгер шартномани бузиб, МЛСга кўчиб ўтиши мумкин

15 март,2017, 21:00 519

Швайнштайгер шартномани бузиб, МЛСга кўчиб ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Бастиан Швайнштайгер ва "қизил иблислар" ўртасидаги тузилган шартнома муддатидан аввал якунлаши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда. 
Юқоридаги нашрда ёзилишича манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истамаётган 32 ёшли германиялик футболчини АҚШнинг "Чикаго Файр" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.Маълумот учун, Швайнштайгер жорий мавсум  "МЮ" сафида жами 4та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.