Швайнштайгер уммонортига кетадиган бўлди

 

"Манчестер Юнайтед" асосий таркибига кириш учун бир йил уриниб мақсадига етолмаган Бастиан Швайншайгер MLS чемпионатига ўтиб кетадиган бўлди.

32 ёшли немис футболчиси "Чикаго" жамоаси билан "1+1" кўринишида шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 4,5 миллион долларни ташкил қилади.

Келаси ҳафта Бастиан янги жамоаси таркибига қўшиладиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!