Швеция – Англия ўйинида стадионда 10 мингдан зиёд бўш ўринлари қолиб кетади

Sky Sports журналисти ЖЧ-2018 чорак финали доирасида Швеция ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўш стадионда ўтиши мумкинлигини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Самарада кечадиган ўйинга ҳозирга қадар 32 мингта чипта сотилган бўлиб, стадион сиғими 42 мингга мўлжалланган.

Сотилган чипталарнинг 2836 таси инглиз, 3000 таси швед мухлисларига теккан. Ҳозирда Самарада немис мухлислари сони кўпроқ. Боиси, Германия турнирни тарк этмаганида, айнан ушбу стадионда ўйнар эди ва афтидан немис мухлислари жамоасининг гуруҳда 1-ўринни олишларига ишонишган.

Маълумот учун ушбу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!