Швецияда финалчилар номи маълум бўлди

23 июль, 00:54 192

Швецияда финалчилар номи маълум бўлди

Айни кунларда Швециянинг Баштад шаҳрида АТP таснифидан ўрин олган “SkiStar Swedish Open” турнири бўлиб ўтмоқда.

Бугун соврин жамғармаси 540 300 еврони ташкил этувчи турнирнинг  финалида иштирок этувчи теннисчилар номи маълум бўлди.

Ярим финалнинг илк ўйинда украиналик Александр Долгополов россиялик ракетка устаси Андрей Кузнецовга қарши кортга чиқди. Мазкур ўйинда украиналик теннисчи 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди ва дастлабки финалчига айланди.

Иккинчи ярим финал ўйинида эса испаниялик теннисчилар ўзаро ҳисоб-китоб қилишди ва якунда Давид Феррер финал йўлланмасига эга чиқди.

Александр Долгополов (Украина) – Андрей Кузнецов (Россия) 6:3 6:2

 Давид Феррер (Испания) – Фернандо Вердаско (Испания) 6:1 6:7 6:4.

Финал ўйини эртага бўлиб ўтиши режалаштирилан.