Швейцария терма жамоаси Украина билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Украина терма жамоаси Швейцария терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Футбол 24 хабарига кўра, ушбу ўйин 23 ёки 24 март санасида БААда бўлиб ўтади.

Илгарироқ, Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко 27 марта санасида унинг жамоаси Японияга қарши баҳс юритиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Бундан ташқари, Шевченко Бразилия терма жамоаси устози Титега ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида таклиф билдирган эди.

Бундан ташқари, украиналиклар Саудия Арабистони ёки Қатарга қарши ҳам баҳс олиб бориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!