Сидиқов ва Қиличев водий дербисининг энг яхши футболчилари деб топилишди

13 май,2017, 11:45 288

Сидиқов ва Қиличев водий дербисининг энг яхши футболчилари деб топилишди

Олий лигада 10-турдан ўрин олган бешта ўйин бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашуви Наманганда “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида кечди. Водий дербисини номини олган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Ўйин якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари энг яхши футболчиларни танлаб олишди.  Унга кўра, Намангандаги беллашувда Ойбек Қиличев (“Навбаҳор”) ва Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)лар энг яхши ўйинчи сифатида тан олинди.