Силва: Учинчи ўрин ПСЖ учун фалокат бўлади

1 май, 15:47 261

Силва: Учинчи ўрин ПСЖ учун фалокат бўлади

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Тьяго Силва кеча бўлиб ўтган “Ницца”га (1:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз қолган учта баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Кейинги омадсизлик бизни 3-ўринга тушириб юбориши мумкин. Бу эса ПСЖ учун ҳақиқий ҳалокат бўлади.

Биз шунчаки қолган 3та ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Айниқса, Франция кубоги финалид”, - дейди бразилиялик футболчи Goal.com сайтига берган интервьюсида.