Симеоне "Атлетико"да қолишини эълон қилди

22 май, 10:00 230

Симеоне

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ёзда жамоадан кетишни режалаштирмаётгани ҳақида яна бир бор таъкидлаб ўтди.

“Журналистлар ҳар доим мендан келажак режаларим ҳақида сўрашади. Сизларга айтишим мумкинки, мен “Атлетико”да қоламан. Биласизми, нега бу ерда қолишни истайман? Чунки, бу клубнинг келажаги бор. Бу келажак – биз, ҳаммамиз”, - дейди аргентиналик мутахассис AFP нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Симеоне жорий мавсум “Атлетико” билан биргаликда Ла лигада 3-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар бора олди.

"Ювентус" "Атлетико" етакчиси учун курашга қўшилди >>>

Диего Симеоне "Атлетико"дан кетадими?>>>