Симеоне: “Атлетико”даги юқори рақобат туфайли ярим финалга чиқдик

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Эйбар”га қарши (2:2) Испания Кубоги чорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Дастлабки ўйинда “матрасчилар” 3:0 ҳисобида зафар қучганди ва шу сабабли улар ярим финалга чиқди.

“Дастлабки ўйинда эришилган ғалабадан кейин жавоб ўйинида барибир осон бўлмади. Лекин биз ўз даражамизни кўрсата олдик. Майдонда муросасиз кураш гувоҳи бўлдик. Ярим финалга жамоадаги юқори рақобат туфайли чиқдик. “Атлетико” энг яхши жамоалар қаторида бўлиш учун курашади”, – деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!