Симеоне: “Атлетико”нинг сафардаги натижаларидан қониқмаяпман

 

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Реал Сосьедад”га қарши (0:3) Ла Лига 33-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Матрасчилар” охирги 6 та сафар ўйинидан 6 тасида мағлубиятга учрашди.  

“Статистикага назар соладиган бўлсак, “Атлетико” ҳақиқатдан ҳам сафарда қийинчиликларга учрамоқда. Бу билан курашишимиз керак, чунки сафардаги натижалардан қониқмаяпман.

Келаси мавсумда “Атлетико” сафардаги ўйинлар статистикасини яхшилаши керак бўлади”, – деб аргентиналик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Espana нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!