Симеоне Ибрагимовични "Атлетико"га олиб келмоқчи

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне швециялик моҳир ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “матрасчилар” 35 ёшли футболчини 2018 йилнинг январида ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги  хабарлар тарқалган, бироқ кейинчалик клуб раҳбарияти бу хабарни рад этган эди.

Маълумот учун, Ибрагимович сўнгги мавсумни “Манчестер Юнайтед” клуби сафида ўткади. Бироқ, “қизил иблислар”  у мавсум сўнггида жиддий жароҳат олган футболчи билан келишувни узайтиришни исташмади. Златан айни дамда эркин агент маъқомида.

Бундан ташқари ФИФА “Атлетико”га ҳам ёзги трансферларда янги футболчи сотиб олишни таъқиқлаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!