Симеоне “Интер”да ўзига маош белгилашдан бош тортди


“Интер” спорт директори Пьер Аусилио “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне билан Мадридда музокаралар ўтказди ва аргентиналик мутахассисни “Жузеппе Меацца”га қайтаришга кўндира олмади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 46 ёшли Симеоне таклиф этилган шартномага ўзи маош белгилаши сўралган эди, бироқ у буни рад қилган. Шундай қилиб, “Интер”нинг хитойлик хўжайинлари тез орада янги мураббий қидиришни бошлаб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!