Симеоне "Лестер"га тан берди(ми)?

12 апрель, 21:07 537

Симеоне

“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Европа Чемпионлар Лигаси доирасида “Лестер”га қарши ўтказиладиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Жамоалар даражасидан келиб чиққан ҳолда, илк ўйинда қайд этилган ҳисоб бирор жамоа учун кейинги босқичга чиқишга жиддий имконият тақдим этади деб ўйламайман. Ишонаманки, ўйин қийин кечади ва барча масала жавоб баҳсида ҳал бўлади. Ўйлашимча, “Лестер” ўз ўйин услубини футболчиларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда танлайди. Улар эса, фақат олдинга инталган ҳолда, жуда кучли, тинимсиз прессингга асосланган тарзда, шунингдек, Вардининг тезлигига таянган ҳолда ўйин намойиш этишади. “Лестер” фақат ўз футболчиларига таянади ва мудом ўсишга, ривожланишга ҳаракат қилади. Айнан мана шу жиҳат унинг Европада юқори даражага кўтарилиб боришига хизмат қилмоқда, – дейди аргентиналик мутахассис УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, “Атлетико” – “Лестер” баҳсига бугун тунги соат 23:45 да старт берилади.