Симеоне аниқ "Реал"ни бошқармайди

21 март, 21:03 399

Симеоне аниқ

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳеч қачон "Реал"ни бошқармаслигини айтиб ўтди.
"Мен ҳеч қачон "Реал"га бош мураббий бўлмайман, хатто бу вазифага таклиф қилишган тақдирда ҳам. Бироқ, бошқа испан жамоасини бошқаришим мумкин", - дейди аргентиналик мутахассис Onda Cero нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ бир қатор ОАВлар Симеоне ёзда "Атлетико"дан кетиб, "Интер"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди.