Симеоне жамоасига "Реал" футболчисини чақиряпти

22 март, 16:05 675

Симеоне жамоасига

 

 

Испания чемпионатида чемпионлик учун курашишга кучи етмаётган "Атлетико" жамоаси ёзда жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Мадрид жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ўз шогирдлари қаторида "Реал" футболчисини кўришга қарши эмас. Аргентиналик мураббий айни пайтда ижара асосида "Алавес" шарафини ҳимоя қилаётган Маркос Льоренте жамоанинг майдон марказидаги ўйинини кучайтиришига ишонмоқда.

22 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда 24 учрашувда майдонга тушди ва иккита голли пас узатди.

SPORTS.uz