Симона Халепни руҳлантирган ким?

5 декабрь,2017, 13:11 258

Симона Халепни руҳлантирган ким?

Руминиялик теннисчи Симона Халеп ким уни руҳлантиргани ва теннис билан шуғулланишига ёрдам бергани ҳақида гапириб ўтди.

 “Акам мени спортга етаклаган биринчи одам. Гап шундакий, у мендан олдин теннис билан шуғулланган. Ва албатта, отажоним, улар мени доимо кортга олиб келарди. Ўша пайтда менинг бўйим кортдаги тўрга ҳам етмас эди.”, дейди Симона Халеп.

Маълумот учун: Симона теннис билан тўрт ёшидан бери шуғулланиб келади. У  2005 йилдан ёшлар ўртасидаги турли турнирларда иштирок эта бошлайди. 2006 йили у катталар ўртасидаги мусобақаларда ҳам қатнашади. Бунга Бухарест шаҳрида ўтказилган кичик икки турнирда иштирок этгани мисол бўла олади. 2008 йилга келиб Симона ёшлар ўртасидаги Ролан Гаррос турнирида ғолиб чиқади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.