337 0

 

Кеча Хитой пойтахти Пекин шаҳрида синхрон сузиш бўйича жаҳон серияси баҳсларининг иккинчи босқичи якунланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати маълум қилди. 

Эътиборлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ҳамюртимиз Хонзода Тошхўжаева соло бўйича эркин чиқиш якунларига кўра олтин медаль соҳибасига айланди. Шунингдек, жамоавий баҳсларда қизларимиз эркин чиқишда бронза, «Highlight» доирасида биринчи ўринни қўла киритдилар. Жамоавий баҳсларда юртимиз шарафини Хонзода Тошхўжаева, Анастасия Рўзметова, Гулсанам Юлдашева, Ҳуршида Ҳакимова, Алина Салиева, Анастасия Морозева, Анна Елтишева, Моҳира Тўлқинова, Нозима Тўлқинова, Нафиса Шомирзаева ва Нигора Шомансуровалар ҳимоя қилишди.

Спортчиларимиз айни пайтда мутлоқ янги кўринишдаги дастурлар билан иштирок этишмоқда. Ушбу чиқишлар россиялик мураббий Татьяна Хайтцер қўл остида амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу муваффақиятларда мураббийлар Э.Файзуллаева, А.Пионтковская ва О.Бортниковаларнинг хизматларини ҳам қайд этиб ўтишимиз лозим.

Маълумот учун, FINA жаҳон серияси 10та босқичдан иборат бўлиб, уларнинг камида тўрттасида иштирок этиш шарт. Тўпланган очколарга қараб, мамлакатлар рейтингда ўрин эгаллайдилар. Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаганди.

FINA Жаҳон серияларининг барча 10та босқичи:

1. Париж (Фрация) шаҳрида 9-11 март кунлари;
2. Пекин (Хитой) шаҳрида 20-22 апрель кунлари;
3. Токио (Япония) шаҳрида 27-30 апрель кунлари;
4. Саморин (Словакия) шаҳрида 11-13 май кунлари;
5. Будапешт (Венгрия) шаҳрида 18-20 май кунлари ;
6. Мадрид (Испа ния) шаҳрида 25-27 май кунлари;
7. Сурраей (Канада) шаҳрида 31 май- 2 июн кунлари;
8. Лос-Анжелес (АҚШ) шаҳрида 7-9 июн кунлари;
9. Сирос ороли (Греция) 15-17 июн кунлари;
10. Тошкент (Ўзбекистон) шаҳрида 29 июнь – 1 июль кунлари.

Шу йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳри ушбу жаҳон сериясининг сўнгги босқичига мезбонлик қилади.

Спортчиларимиз энди 27-30 апрель кунлари Японияда, 15-17 июнь кунлари Грецияда бўлиб ўтадиган ва албатта пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мусобақада иштирок этадилар.

Ушбу мусобақаларда йиғилган рейтинг балларига кўра, кучли учликка кирган мамлакат спортчилари Халқаро сузиш федерацияси (FINA)нинг мукофотлари билан тақдирланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98