Сколари: “Гремио” устози Роналдудан яхши ўйнаган

Бразилиялик машҳур мураббийи Луис Фелипе Сколари “Гремио” клуби бош мураббийи, ҳамюрти Ренато Гаушони Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Кришитану Роналдудан яхши деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

“Ренату ўз вақтида Роналдудан яхши ўйнаган деб  ўйлайман. Фақат Криштиануда унга нисбатан тўпурарлик қобилияти юқори.

Нима бўлганда ҳам, ҳозирги “Гремио”да унинг қўли бор. У ўз услубидаги ажойиб жамоани шакллантира олди”, – деб айтиб ўтди Сколари.

Маълумот учун, Гауша 1982-1999 йилларда Бразилиянинг турли жамоаларида тўп сурган. Европада эса фақатгина  “Рома”(1988-1989)да ўйнаган. Гауша Бразилия терма жамоасида 44 баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!