Славен Билич "Вест Хэм"га суперҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда

28 апрель,2017, 16:25 315

Славен Билич

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Славен Билич "Ливерпуль" ҳужумчиси Даниэль Старрижни ўз жамоасида кўриш истаги борлигини айтди.
"Даниэль бундан бир неча йил аввал ўзининг энг зўр спорт формастда эди. Ўша пайтда эса биз у билан шартнома имзолай олмагандик.
Ҳозир уни ўз жамоамда кўришни истайманми? Балким.",
- дейди хорватиялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Старриж жорий мавсум премьер-лиганинг 16та турида майдонга тушган ва ўз ҳимобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.